« Назад“Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш – мавжуд муаммолар ва устивор вазифалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди 10.12.2019 21:15Жорий йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш – мавжуд муаммолар ва устивор вазифалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасадди раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги, Адлия, Ички ишлар, Молия вазирликлари, Миллий олимпия қўмитаси, “Ипотека-банк” АТИБ ҳамда устувор ва истиқболли спорт турлари бўйича спорт федерациялари ва ассоциацияларининг мутасадди ходимлари билан биргаликда оммавий аҳборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Бугунги кунда ушбу йўналишда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш бўйича давлат идораларида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, камчиликларга йўл қўйган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш ишлари амалга ошириб келинаётганлиги ҳақида маълумот берилди. Давра суҳбатида коррупцияга қарши курашнинг долзарб вазифаларининг амалиёти юзасидан Қашқадарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи С.Одилов, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори М.Болтабоев, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бошқарма бошлиғи Н.Муслиддинов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигининг Ҳалқаро алоқалар бўлими бошлиғи Р.Исламова сўзга чиқдилар. |
1. Соблюдайте дистанцию около 3 метров от кашляющего и чихающего человека. Наденьте маску, если нет возможности отойти на расстояние 3 метра от кашляющего или чихающего человека.
2. Избегайте близкого контакта с кашляющим или чихающим человеком (рукопожатий, поцелуев, объятий)...